...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мусулмонлар идораси имом-хатиблар ротациясини ўтказди


19:30, 31.08.2018 Жамият
 4 229

Идора тизимидаги 10 га яқин масжидда вазифа алмашинувлари юз берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда хизмат қилаётган имом-хатиблар ва имом ноибларининг вазифа алмашинуви (ротация) ўтказилди. Бу ҳақда идора Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Жумладан:
 
Муҳаммадиев Раббим “Ракат” жомеъ масжиди имом-хатиблигидан “Имом Термизий” жомеъ масжиди имом-хатиблигига ўтди.
 
Эргашев Аъзамжон “Имом Термизий” жомеъ масжиди имом-хатиблигидан “Баланд” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.
 
Ҳакимов Ўткир “Усмон ибн Мазъун” жомеъ масжиди имом-хатиблигидан “Ракат” жомеъ масжиди имом-хатиблигига ўтди.
 
Бегматов Исақжон Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мутахассислигидан “Усмон ибн Мазъун” жомеъ масжиди имом-хатиблигига ўтди.
 
Джуманов Абдулҳамид “Исломобод” жомеъ масжиди имом-хатиблигидан Хоразм вилояти Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртига ўқитувчи вазифасига ўтди.
 
Абдуқодиров Муҳаммадраҳим “Абу Ҳурайра” жомеъ масжиди имом-хатиблигидан “Исломобод” жомеъ масжиди имом-хатиблигига ўтди.
 
Нумонжанов Муҳиддин “Хўжа Аламбардор” жомеъ масжиди имом ноиблигидан “Абу Ҳурайра” жомеъ масжиди имом-хатиблигига ўтди.
 
Мусулмонлар идораси ўзгаришлар тизимда вазифа самарадорлигини ошириш ҳамда имом-хатибларнинг иш фаолиятини янада фаоллаштириш мақсадида амалга оширилганини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мусулмонлар идораси Имом-хатиб Жомеъ масжиди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар