Фарғона вилояти вакили вазифасини бажарувчи Убайдулло Абдуллаев ўз хоҳишига кўра, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Йиғилиш масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти ва диний-маърифий йўналишдаги қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакили вазифасини бажарувчи Убайдулло Абдуллаев ўз хоҳишига кўра, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида кўп йиллардан буён меҳнат қилаётган Салимжон Қодиров Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.