Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруқлари бугун “Минор” масжидида ўқиб эшиттирилди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Раҳимберди домла Раҳмоновни вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруқларини ўқиб эшиттирганлар.
Маълумот учун, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсуновнинг ҳозирда бетоб бўлиб турганлиги сабаб Рамазон ойида диний соҳада иш ҳажмининг ортиши, кўплаб тадбирлар ва хайрли лойиҳаларда масъуллик юклатилиши муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини вақтинча Эргаш домла Рустамов бажариб турган эди.