Эрнесто Вальверде жамоа собиқ сардори Андрес Иньестанинг кетишига муносабатини билдирди.
“У – сеҳргар. Иньеста барчасини осонлаштиришга ҳаракат қилади. Бу эса футболнинг асосий моҳияти ҳисобланади. У бизга ҳар қандай шароитда ҳам яхши футбол ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб берди.
Ўйлайманки, Андрес кетиш учун яхши вақтни танлади, мухлисларнинг унга бўлган севгиси чексиз эди. Жуда ҳам таъсирли кўриниш.
Мен учун Иньестадек футболчини шуғуллантириш улкан шараф. Биз ноёб футболчи ҳақида гапиряпмиз. Иньестага ўхшагани бошқа туғилмайди, унга мураббий бўлиш бахтидан фойдаланганимдан хурсандман”, дейди Вальверде.