Аввалроқ, футболчининг Хитой чемпионати иштирокчиси “Чунцин Лифань” клубига ўтиши тахмин қилинганди.
Каталониянининг “Барселона” клубини мавсум сўнгида тарк этадиган ярим ҳимоячи Андрес Иньеста, катта эҳтимол билан фаолиятини Осиёда давом эттиради.
Аввалроқ, футболчининг Хитой чемпионати иштирокчиси “Чунцин Лифань” клубига ўтиши тахмин қилинаётган эди. Чин юрти вакиллари Иньестага 3 мавсум учун 81 миллион евро маош ва унга тегишли бўлган вино компаниясидан 6 миллион шиша винони 36 миллион еврога ҳам сотиб олмоқчи эди.
Бироқ Хитой клуби расмий баённома билан чиқди: “Биз Иньеста билан ҳамкорликни йўлга қўямиз, аммо у сафимизга футболчи сифатида кела олмайди”.
33 ёшли футболчига Хитойнинг бошқа клублари ва Япония клуби “Виссел Кобе” харидор бўлиб турибди.
Маълумот учун, ушбу клуб эгаси Хироши Микитани “Барселона”нинг титул ҳомийси Rakuten’нинг директори ҳисобланади.