...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шартнома имзолаш навбати Иньестага етиб келди, лекин Мессидан дарак йўқ


18:26, 06.10.2017 Спорт
 2 007

“Барселона” раҳбарлари футболчи билан келишувни узайтиришни ортга суриб юришган эди. Ва ниҳоят...

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Андрес Иньеста билан амалдаги шартнома узайтирилишини расман эълон қилди. Бу ҳақда “Барселона” клубининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, 33 ёшли футболчи каталонияликлар билан фаолиятининг охиригача мўлжалланган келишув имзолайди.
 
Аввалроқ “Барселона” раҳбарлари футболчи билан амалдаги келишувни узайтириш ишларини ортга суриб юришганди. Ҳозирча Иньеста билан расман шартнома имзоланиш куни эълон қилинмади.
 
Маълумот учун, Иньеста “Барселона” таркибида 1996 йилдан бери фаолиятини давом эттирмоқда. Андрес “кўк-анорранглилар академиясига” 12 ёшида ташриф буюрган ва жамоанинг энг ишонарли футболчиларидан бирига айланиб улгурган.
 
Шунингдек, Иньеста каталон клубидаги профессионал фаолияти давомида 418 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 54 марта тўп киритган. Испаниялик футболчи “Барселона” билан жами 30 та совринни қўлга киритган.
 
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ клуб етакчиси Лионель Месси ҳам “Барселона” билан амалдаги шартномани узайтириши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Лекин бу хабарнинг эълон қилинганига мана орадан деярли 5 ой ўтди, аммо ҳозирча бирор-бир расмий янгиликдан дарак йўқ.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона Андрес Иньеста 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!