...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда коллеж ўқувчиси ўртоқларини пичоқлади


17:47, 06.10.2017 Жамият
 13 281

Пичоқланган ўқувчиларнинг бири шифохонада вафот этди.

Бугун, 6 октябрь куни Тошкент шаҳридаги касб-ҳунар коллежларидан бирида бир нафар шахснинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса юз берди.
 
6 октябрь куни соат 10:05да, Учтепа туманида жойлашган Тошкент юридик коллежи ҳудудида 3-босқич ўқувчилари – 2000 йилда туғилган Саидкамрон Саидвали ўғли Саидвоҳидов, Асадбек Нодиржон ўғли Парпибоев ҳамда 1999 йилда туғилган Раҳматилла Зуфар ўғли Ёрқориев ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ўзаро жанжаллашганлар.
 
Саидкамрон Саидвохидов пичоқ билан Асадбек Парпибоев ва Раҳматилла Ёрқориевларнинг чап оёқ сон қисмига бир мартадан уриб тан жароҳати етказгани хабар қилинди.
 
Натижада Асабдек Парпибоев “чап сон юқори учлигига санчилиб кесилган жароҳати, фаол қон кетиши” ташҳиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар бўлимига ётқизилган ва олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
 
Раҳматилла Ёрқориевга “чап сон ташқи юзаси санчилиб кесилган жароҳати” ташҳиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига юборилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига асосан жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Пичоқлаш жинояти Юридик коллеж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар