...
МЕНЮ
ONLINE TV

Судья: Наталья Темирова Жиноят кодексининг ўнга яқин моддаси билан айбланмоқда


18:19, 16.03.2018 Жамият
 9 359

Жиноят ишига оид суд жараёни давом этади.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида Тошкент юридик коллежининг собиқ директори Н.Темировага нисбатан очилган жиноят иши бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
– Судланувчи Н.Темирова Жиноят кодексининг ўнга яқин моддаси билан айбланмоқда, – дейди Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани суди судьяси Болат Султонов. – Мазкур жиноят иши доирасида Тошкент юридик коллежида иш юритувчи котиб ҳамда кадрлар бўлими инспектори бўлиб ишлаган Абдулазиз Салимжоновга оид жиноят иши ҳам кўриб чиқилмоқда. У Жиноят кодексининг учта моддаси билан айбланмоқда.
 
Суд мажлисида Учтепа тумани прокурори ўринбосари Бахтиёр Юсупов Н.Темирова ва А.Салимжоновга нисбатан айблов хулосасини ўқиб эшиттирди.
 
Н.Темирова Жиноят кодексининг 167-моддасида назарда тутилган ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишга оид жиноятни жуда кўп миқдорда содир этгани, 168-моддада назарда тутилган фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишни жуда кўп миқдорда содир этгани айтилди.
 
Шунингдек, у Жиноят кодексидаги ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансаб сохтакорлиги, пора бериш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш, ёлғон гувоҳлик бериш каби моддаларида кўзда тутилган жиноятларга алоқадорлиги маълум қилинди.
 
А.Салимжонов эса Жиноят кодексида назарда тутилган фирибгарлик, пора бериш, мансаб сохтакорлиги каби жиноятларга алоқадорлиги айтилди.
 
Мазкур жиноят ишига оид суд жараёни давом этади.
Фирдавс БЕК 

Теглар:юридик коллеж суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар