1 апрелдан бошлаб ички ишлар органлари ўз жонига қасд қилинган ҳар бир ҳолат тўғрисида психиатрия хизмати муассасаларига зудлик билан хабар бериши лозим бўлади.
Қарорга мувофиқ, ўз жонига қасд қилишга уринган шахсларга туну кун шошилинч ёрдам кўрсатилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Хусусан, ўз жонига қасд қилишнинг асл сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, ўз вақтида ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш, ўз жонига қасд қилишнинг ҳар бир ҳолати ҳақида психиатрия муассасаларини зудлик билан хабардор қилиш психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб ички ишлар органлари ўз жонига қасд қилинган ҳар бир ҳолат тўғрисида психиатрия хизмати муассасаларига зудлик билан хабар бериши лозим бўлади.
2018 йил 1 майдан бошлаб хусусий тиббиёт ташкилотларига руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича аҳолига айрим хизматлар кўрсатишга рухсат этилади.