...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна Боровский! Ўқувчи бу сафар ўзидан 10 ёш катта эркакни пичоқлади


12:03, 25.10.2018 Жамият
 10 802

Жиноятчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57 ҳамда 104-моддаларига асосан 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланган

Тошкентдаги П.Ф. Боровский номидаги тиббиёт коллежи ва Тошкент юридик коллежи ўқувчилари пойтахтдаги Экобоғда ўзларидан 10 ёш катта киши билан туртилиб кетишлари оқибатида жанжал килиб чиққан. Жанжал оқибатида коллеж ўқувчилари ёнларидаги пичоқ билан ўзларидан 10 ёш катта эркакка жироҳат етказишган. Айбланувчилардан бири жабрланувчининг ўнг қўлига ва оёғига жами 3 марта пичоқ тиққанини айтади. Судья эса жабланувчининг елкасига ҳам пичоқ санчилганини қўшимча қилди. Бўлиб ўтган воқеадан сўнг, жабрланувчи шифохонада оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.
 
Бу тафсилотлар Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди томонидан П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида маълум қилинди. Воқеа жорий йилнинг 30 июль куни содир бўлгани айтилмоқда.
 
Жиноятчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57 ҳамда 104-моддаларига асосан 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.


 
Эслатиб ўтамиз, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчилари билан боғлиқ жиноятчилик биринчи бор қайд этилаётгани йўқ.
 
2016 йилнинг баҳор ойларида Тошкентнинг П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов ва Исломбек Тўлаганов ўртасида чиққан низо ҳали 18 ёшга ҳам тўлмаган Жасурни орамиздан олиб кетган эди.
 
Суд  1999 йилда туғилган Исломбек Тўлаганов жиноятда айбдор деб топди. Унга нисбатан олдиндан оғир тан жароҳати етказишни мақсад қилган ҳолда марҳумнинг ўлимига сабаб бўлганлик учун умумий тартибдаги колонияда олти йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилди.

Теглар:Боровский Тошкент юридик коллежи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар