...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой оиладаги фарзанд сонига қўйилган тақиқларни бекор қилмоқчи


19:25, 21.05.2018 Олам
 3 598

2016 йил 1 январдан “бир оила – бир фарзанд” қоидаси расман бекор қилинган эди.

Хитой ҳукмрон доиралари оиладаги фарзандлар сонига қўйилган барча тақиқларни бутунлай бекор қилишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
 
Хитой раҳбарияти шу орқали аҳоли ўртача ёшини ёшартирмоқчи. Шунингдек, бу қарор Хитой ҳукмрон доираларининг туғилишни чеклаш сиёсатини инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисобловчи ҳуқуқ ҳимоячиларининг танқидларига чек қўяди.
 
Маълумот ўрнида, Хитой 1970 йилдан бери “бир оила – бир фарзанд” сиёсатини олиб борган. Охирги вақтларда бу қоида аҳолининг учдан бир қисмига қўлланилаётган эди.
 
Бу каби чекловлар сабабли Хитой ишга лаёқатли аҳолининг қисқариб кетишидек жиддий муаммога дуч келди.
 
Шундан кейин, 2016 йил 1 январдан “бир оила – бир фарзанд” қоидаси расман бекор қилинган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!