12 йилдан бери ушбу оролдаги одамлар чақалоқ йиғисини эшитмайди.
Ниҳоят ўтган ҳафта охирида, яъни 20 май куни 22 ёшли аёл қиз фарзандни дунёга келтирди. Исмини маълум қилишни истамаган аёл “O Globo” нашрига берган интервьюсида яқингача ҳам ҳомиладорлигидан бехабарлигини айтди.
“Жума, 18 май куни кечаси безовта бўла бошладим. Оғриқ зўридан уйдан чиқолмадим. Негаки, бу азобга илк бор дуч келишим эди. Кейин қизим дунёга келди. Очиғи, мен бундай бўлишини сира кутмагандим”, дейди аёл.
Воқеадан хабар топган қўшнилар аёл ва чақалоқни яқин ҳудуддаги шифохоналардан бирига олиб боришди. Чунки оролда на туғруқхона на чақалоқлар учун махсус шифохона бор.
Дунёнинг энг ажойиб соҳилларидан бири саналадиган Фернандо де Норонха ороли бир-биридан ажойиб, ҳеч қаерда ўхшаши йўқ сув ости бойликларига эга.
Шундай бебаҳо бойликларни қўриқлаш ҳамда ташқарига чиқиб кетишнинг олдини олиш учун ҳукумат орол аҳолиси сонини чеклаган.
Мабодо ушбу оролда бирор-бир аёл ҳомиладор бўлса, кўзи боғланган ҳолда бошқа ҳудудга олиб кетилади. Токи у бу сирли оролни эслаб қола олмасин.