...
МЕНЮ
ONLINE TV

Банкомат ва инфокиосклар кўпаяди, “виртуал банк” хизмати кенгайтирилади


15:25, 04.01.2019 Жамият
 2 339

Миллий банклараро процессинг марказини ишга тушириш режалаштирилган.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасида жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Давлат дастурида Банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилган.
 
Стратегияда:
 
  • давлат маблағлари ҳисобидан имтиёзли банк кредитлари ажратиш амалиётини тубдан такомиллаштириш;
 
  • кредит фоизини қисман компенсация қилиш имтиёзини иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига бериш амалиётини жорий этиш;
 
  • банк тизимига хусусий ва хорижий капитал кириб келиши учун қулай муҳит яратиш, банклардаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш;
 
  • харажати нисбатан кам бўлган электрон рақамли технологияларга асосланган молиявий хизматларни жорий қилишни рағбатлантириш механизмини яратиш;
 
  • инсон аралашувисиз кредитлаш, ҳужжатларни, шу жумладан барча турдаги аризаларни электрон тақдим қилиш механизмини жорий этиш;
 
  • чакана қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш ҳамда уларга кредит ажратиш муддатини қисқартириш учун автоматлаштирилган “скоринг” моделини яратиш ва рақамли технологиялар асосида кредитлашга ўтиш;
 
  • республика ҳудудларида банкоматлар ва инфокиосклар сонини камида 10 мингтага ошириш;
 
  • тижорат банкларида мижозларнинг кредит сўровномасини ўрганиш жараёнини янада соддалаштириш, жумладан “кредит тарихи”дан фойдаланиш механизмини кенг жорий қилиш ва кредит тарихи институтини хусусий сектор томонидан ташкил қилиниши;
 
  • рақамли технологияларга асосланган “виртуал банк” ва молиявий хизмат турларини янада кенгайтириш;
 
  • замонавий банк хизматлари кўламини янги молиявий инструментлар жорий этиш, хусусан облигациялар чиқариш орқали янада кенгайтириш;
 
  • Миллий банклараро процессинг марказини ишга тушириш;
 
  • банк тизимига юқори малакали, чет эл банкларида фаолият юритган ёш кадрларни жалб қилиш;
 
  • миллий тўлов тизимини халқаро тўлов тизимлари (Visa, Master Card ва бошқалар) билан интеграциялаш назарда тутилади.
 
Дастурнинг мазкур бандининг ижросига Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси масъул этиб белгиланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида банк тизимидаги муаммоларга тўхталиб ўтганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Банк-молия тизими Давлат дастури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар