Давлат дастури билан “яширин иқтисодиёт”ни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Лойиҳа билан “яширин иқтисодиёт” омилларини соҳалар ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиб, уни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Дастурда:
- иқтисодий фаолиятни легаллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;
- импорт қилинган товарлар ҳисоботларининг электрон тарзда шаклланишини таъминлаш;
- айрим товарлар учун идентификация маркировка қилишнинг ягона тизимини жорий этиш ва солиқ органлари томонидан маҳсулотни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш;
- электрон тижорат фаолиятини қонунийлаштириш ва назорат қилиш механизмини жорий этиш;
- нақд пулсиз ҳисоб-китобни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, шу жумладан кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари олди-сотдиси ва бошқа йирик миқдордаги битимлар бўйича ҳисоб-китобларни банк орқали амалга ошириш учун қулай шароит яратиш;
- тадбиркорлар фаолиятига давлат идоралари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига қатъий йўл қўймаслик;
- давлат органлари ишида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш назарда тутилади.
Мазкур дастур ижроси учун - Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, “Ўзстандарт” агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул этиб белгиланади.