Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комилжон Алламжонов Президент Шавкат Мирзиёевнинг 13 апрель куни Сирдарё вилояти фаоллари билан йиғилишда ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани, айрим жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани бўйича билдирган танқидий фикрларидан сўнг кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан брифинг ўтказди.
Ушбу брифинг 2 дақиқаю 39 сония давом этди. “Qalampir.uz” интернет нашри икки ярим йиллик фаолияти давомида бундай қисқа брифингда иштирок этмаган эди. Ушбу анжуманга Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган етакчи босма нашрлар, телевидение, радио, интернет-сайтлар раҳбарлари ва журналистлари ташриф буюрган эди.