Совуқ сувнинг янги тарифлари белгиланган.
“Сувсоз” ДУК ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари учун янги кўтарилган тарифларни эълон қилди.
Унга кўра, жорий йил 1 майдан бошлаб ҳисоб-китоблар янги нархлар бўйича амалга оширилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси томонидан тасдиқланган декларация асосида 2018 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги тарифлар жорий этилади:

- сув таъминоти –1 метр куб учун 245 сўм, ҚҚСсиз.
- оқова сув чиқариш – 1 метр куб учун 210 сўм, ҚҚСсиз.
Шунингдек, “Сувсоз” ДУК Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 12 январдаги 69-сон қарорига асосан Тошкент шаҳридаги истеъмолчилар учун ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига 1 метр куб учун 100 сўм миқдорида махсус устама ҳақ жорий этилганини эслатиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, совуқ сув ва оқова сув чиқариш учун тарифлар илгари жорий йил 14 февралда оширилган эди.
Икром Раҳмон