Комилжон Алламжонов Шавкат Мирзиёевнинг вилоятларга амалга оширган ташрифларидаги кўзбўямачилик айнан нималар эканига ҳам аниқлик киритди.
Комилжон Алламжонов Шавкат Мирзиёевнинг вилоятларга амалга оширган ташрифларидаги кўзбўямачилик айнан нималар эканига ҳам аниқлик киритди.
“Қашқадарёда йўл бўйларида ясалган сохта иссиқхоналар, Жиззахдаги тиббиёт муассасасида эски жиҳозлар ўрнатилгани ва беморларни он-лайн рўйхатга олиш дастури ишламаслиги каби ҳолатлар текширилади.
Вилоятларга ташрифлар чоғида кўрсатилган, жумладан, банк раҳбарлари томонидан тақдим этилган лойиҳаларни чуқур ва таҳлилий инвентаризациядан ўтказиш, камчиликлар аниқлангудек бўлса, кескин чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилган.
Президент яна шундай кўзбўямачилик ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида доимий ва қатъий назорат ўрнатиш зарурлигини таъкидлаган. Кўзбўямачиликка уринган ёки бунинг олдини олмаган раҳбарлар қаттиқ жазоланади.
Давлат раҳбари берган топшириқлар ижроси, айбдорларнинг жазолангани ҳақида оммавий ахборот воситалари, жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги медиа-марказ орқали хабар бериб борилади”.