Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг Каттақўрғон туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи Диана Еникееванинг фожиавий ўлим топишига эътибор қаратган эди.
Матбуот котиби ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилишини тақиқлаш бўйича ҳуқуқий асос яратилишини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинишини маълум қилди.
Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 13 апрель куни Сирдарё вилоятига амалга оширган ташрифи давомида вилоят фаоллари билан учрашув ўтказди. Унда Самарқанднинг Каттақўрғон туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи Диана Еникееванинг фожиавий ўлим топишига эътибор қаратган эди.
“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси олдига ҳам бир қатор вазифалар қўйган. Самарқандлик ўқитувчи Диана Енекееванинг бевақт ўлимига сабабчи бўлган мансабдор шахсларни юридик жавобгарликка тортиш бўйича топшириқлар берган. Ҳозирда бу ҳодиса бўйича ўрганиш олиб борилмоқда”, дейди Президент Матбуот котиби Комилжон Алламжонов.