Президент бундай ҳолатлар яна қайтарилмаслиги учун ҳуқуқий механизм яратиш бўйича топшириқлар берган.
Брифингда Комилжон Алламжонов шундай дейди:
Давлатимиз раҳбари бу йиғилишда вилоятларга сафарлар олдидан ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани, айрим жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётганини жиддий танқид остига олди. Бу лавҳа оммавий ахборот воситалари орқали барчанинг эътиборига ҳавола қилинди.
Президент бундай ҳолатлар яна қайтарилмаслиги учун ҳуқуқий механизм яратиш бўйича топшириқлар берган. Топшириққа кўра, аҳолини, айниқса, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимлари, талабларни ободонлаштириш ишларига жалб этишни қатъий тақиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ишлаб чиқилади.
Ушбу қарорда жойлардаги ободонлаштириш хизматлари фаолиятини кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам акс этади. Бунда хорижий давлатларнинг бу борадаги тажрибаси инобатга олинади.
Фуқароларни жамоат ишларига мажбурлаш ҳолатлари шундан кейин ҳам қайтарилса, Президент таъкидлаганидек, жазо қаттиқ бўлади. Жумладан, жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.