Қабристонда ҳашар ишлари амалга оширилди.
Тошкент шаҳридаги “Ҳарбий қабристон” Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан вазирлик ҳарбий хизматчилари иштирокида ўтган ҳашар ёрдамида ободонлаштирилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”га Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб нишонлаш, байрам тадбирларини сифатли ўтказиш учун жойларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш доирасида вазирлик томонидан ҳашар ишлари ташкиллаштирилган.
“Мудофаа вазирлиги ташаббуси сабаб, мажмуа ҳудуди ободонлаштирилмоқда. Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар турли дарахтларга ишлов бериш ва оқлашди, ерни ўт-ўланлардан тозалашди. Вазирлик масъул ходимларининг айтишича, бу тадбир бир кунлик бўлмай, давомлидир”, дейди Яккасарой тумани қабристонлар участка бошлиғи Санжар Имомназаров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинганини хабар берган эдик.

Икром Раҳмон