Совуқ сув тарифи охирги марта 2017 йил июль ойида оширилган эди.
Тошкент шаҳар “Сувсоз” Давлат унитар корхонаси 14 февралдан пойтахтда совуқ сув тарифи оширилиши ҳақида маълум қилди.
Тошкент шаҳри ҳокими томонидан белгиланган махсус имтиёзларни инобатга олган ҳолда, эндиликда 1 кубометр совуқ сув баҳоси қуйидагича тартибда белгиланди:
Тошкент шаҳри ҳокими томонидан белгиланган махсус имтиёзларни инобатга олган ҳолда, эндиликда 1 кубометр совуқ сув баҳоси қуйидагича тартибда белгиланди:
- Хусусий уйларда канализация билан 1 кубометр сувнинг баҳоси – 460 сўм;
- Канализацияси бўлмаган хусусий уйларда 1 кубометр совуқ сув баҳоси – 295 сўм;
- Марказлашган иссиқ сув таъминотидаги кўп қаватли хонадонларда 1 кубометр сувнинг баҳоси – 625 сўм;
- Марказлашган иссиқ сув таъминотисиз уйларда 1 кубометр сувнинг баҳоси – 460 сўмни ташкил қилади.
Маълумот учун, совуқ сув тарифи охирги марта 2017 йил июль ойида оширилган эди.
Дурдона Расулова