Янги тарифлар бўйича нархлар кўтарилганини кўриш мумкин.
Аввалроқ, “Сувсоз” ДУК ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари учун жорий йилнинг 1 майидан янги кўтарилган тарифларни эълон қилганини хабар берган эдик.
Бугун, 18 апрель куни “Тошиссиққуввати” ДУК ҳам 1 майдан бошлаб иссиқ сув ва марказий иситиш тизими учун тарифлар оширилишини маълум қилди.
Унга кўра, иссиқ сув таъминоти учун қуйидаги тарифлар белгиланган:

- ҳисоб ускунаси бўлган тақдирда кубометрига — 4332 сўм (ҳозирда — 3915,9 сўм);
- ҳисоблагичсиз бир киши учун ойига — 16917,49 сўм (ҳозирда — 15292,52);
- умумий ҳаммомга эга ётоқхоналарда нарх киши бошига — 12584,98 сўм (ҳозирда — 11376,16).
Марказий иситиш тизими учун тўлов нархи квадрат метрга 1464,53 этиб белгиланган.
Икром Раҳмон