...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда иссиқ сувни ўчириш жадвалида ўзгариш бўлди


11:33, 18.09.2018 Жамият
 3 612

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида иссиқ сувни ўчириш жараёнлари бошланган.

Аввалроқ, Тошкентда иссиқ сув қайси ҳудудда қачон ўчирилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Тошкент шаҳрида ИМ-4 ва ИМ-10 иссиқлик манбаларининг кузги режали бутунлай тўхтатилиши бошқа муддатга кўчирилмоқда. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” хабар берди.
 
Берилган маълумотларга кўра, иссиқ сувнинг бутунлай ўчирилиши ИМ-8, ИМ-4, ИМ-10да жорий йилнинг 2-5 октябрь кунлари амалга оширилади.
 
Режали тўлиқ ўчириш даврида иссиқ сув таъминоти қуйида кўрсатилган йўналишлар бўйича бўлмайди.
 
ИМ-4 ва ИМ-10 иссиқлик манбаларининг ҳудудлари рўйхати:
 
Амал қилиш ҳудуди: Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Осиё, Боғишамол, Минор 1-тупик, Чингиз Айтматов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Ҳамид Олимжон, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Қозитарнов, Ғирғиртепа, Боғиравон, Шивли, Шуҳрат, Аҳмад Дониш, Янгишаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳристон, Чинобод, Уч Қаҳрамон, Мойқўрғон, Қулоқтепа, Янги Юнусобод, Юнусота, Жумамасжид, М.Турғунбоева, Гульсарой, Себзор, Олтинсой, Шимолий Олмазор, Зулфияхоним, Лабзак, Нурафшон, Сағбон, Қорақамиш, Қорақамиш 1-кўча, Форобий, Беруний, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, Талабалар, Катта ҳалқа йўли, Қамарнисо, Қорақамиш 2-кўча, Шифокорлар 2-кўча, Университет кўчалари, Юнусобод даҳаси 1-19 кварталлар, Ц-1,2,4,5,6,12,15,Ц-17,18 (Себзор), Тахтапул, Қорақамиш 1/1,1/2,1/3,1/4, 2/1, 2/2, 2/3,2/4, 2/5, Ёшлик, Чимбой, Бешқўрғон – 1,2,3,4 микротуманлари, Қамарнисо, ТошГТУ, Олимпия, Ибн Сино 1,2, Белтепа, Жарариқ, Шифокорлар шаҳарчаси, Ҳамид Олимжон майдони.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошиссиққуввати Иссиқ сув Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар