Идлиб охирги йилларда Суриянинг энг нотинч ҳудудларидан бири бўлиб келмоқда.
Бу учрашувда Россия ва Туркия Суриянинг Идлиб вилоятида қуролсизлантирилган буффер зона (хавфсиз ҳудуд) яратиш бўйича келишиб олди. Бундан кўзланган асосий мақсад шу ҳудуддаги исёнчи кучлар билан ҳукумат қўшинлари ўртасидаги урушни тўхтатиш бўлди.
Владимир Путин бу зона 15-25 км радиус кенглигида бўлишини ҳамда 15 октябрга қадар кучга киришини таькидлаб ўтди. Шунингдек, Россия ва Туркия қўшинлари бу ҳудудни назорат қилиши кўрсатиб ўтилди.
Келишувда 10 октябрь санасига қадар исёнчи гуруҳларга тегишли барча оғир артиллерия қуроллари олиб чиқиб кетилиши белгиланиб қўйилди ҳамда Россия Президентининг таькидлашича, барча жиҳодчи гуруҳлар ҳам ҳудудни тарк этиши керак.
Маьлумот ўрнида айтиш керакки, Идлиб охирги йилларда Суриянинг энг нотинч ҳудудларидан бири бўлиб келмоқда.