...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода 26 нафар одам бўлган автобус портлади. Қурбонлар бор


11:52, 18.09.2018 Жамият
 17 936

Автоҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган.

Бугун, 18 сентябрь куни эрталаб соат 08:30 ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро-Қоровулбозор магистрал йўлида 26 нафар йўловчиси бўлган автобуснинг йўл транспорт ҳалокатига учраши ва газ баллони портлаши оқибатида 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса шифохонада вафот этган.
 
5 нафар оғир бемор РШТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилган. 7 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғирликда, 9 нафарининг аҳволи енгил бўлиб, улар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. 
 
Жароҳатланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун барча зарурий чоралар кўрилиб, РШТЁИМ дан хирург, нейрохирург ва реаниматолог мутахассислари санавияция тармоғи орқали юборилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган расмий ахборотда айтилишича, ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда.
 
Автоҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Бухоро автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар