Сурия ҳукумати мамлакатдаги террорчиларга қарши курашни давом эттирмоқда.
Аввалроқ, Сурия ҳарбийлари Шарқий Ғутани муҳолифатчилардан қайтариб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Шарқий Ғута назорати қайтарилгач, ҳукумат қўшинлари ўз диққатини пойтахт Дамашқдан шимолда жойлашган Хомс вилоятига қаратгани хабар қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, Хомс вилояти Суриянинг яна бир муҳим стратегик ҳудуди ҳисобланади. Ушбу ҳудуд мамлакатни ғарбий вилоятлар билан боғловчи йўлларни назорат қилишда қўл келади.
Вилоятнинг катта қисми сўнгги йилларда ҳукумат назоратига олинган. Аммо ўзини муҳолифат кучлари деб атовчи террор гуруҳлари Хомснинг шимолий қишлоқларида ўз анклавларини яратиб олганлар.
Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурияга ракета ҳужуми амалга оширган эди. Ҳужумдан сўнг, Сурия Президенти Башар Асад террорга қарши курашни янада кучайтиришини маълум қилган эди.

Суннатилла Абдуллаев