2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикадаги аҳоли сони 32 миллион 121 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда.
Айтиш керакки, шаҳар аҳолисининг сони қишлоқ аҳолиси сонига қараганда бир мунча ортган. 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, умумий аҳолининг 50,6 фоизи, яъни 16,2 миллион киши шаҳарда истиқомат қилса, аҳолининг 49,4 фоизи, яъни 15,9 миллионга яқин киши қишлоқ жойларда яшайди.