...
МЕНЮ
ONLINE TV

Душанбе-Тошкент йўналишидаги парвоз нега қолдирилгани маълум бўлди


13:46, 24.02.2017 Жамият
 6 116

20 февраль куни Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвоз амалга ошмаган эди. 23 февраль куни ҳам айни парвоз қолдирилди.

Аввалроқ, 25 йиллик танаффусдан сўнг, Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвоз тиклангани ҳақида хабар берган эдик. 10 февраль куни Душанбедан Тошкентга техник рейс ҳам амалга оширилди.
 
20 февраль куни Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича йўловчи ташиш парвози амалга оширилиши керак эди. Номаълум сабабларга парвоз бекор бўлди.  Орадан уч кун ўтиб, кеча, 23 февраль куни ҳам айни парвоз қолдирилди. “Qalampir.uz” масалага ойдинлик киритиш мақсадида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Матбуот хизмати билан боғланди.
 
Маълум бўлишича, хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистон Республикасига доимий парвозлари Ўзбекистон давлат авиация назорати томонидан 2008 йил 25 февралда тасдиқланган 33 сонли “Хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистон Республикасига доимий авиапарвозларни амалга ошириши бўйича кўрсатмалар” асосида амалга оширилади. Ушбу кўрсатма бандларига асосан, хорижий авиакомпания “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга ҳужжатлар тўпламини топширади. Мазкур ҳужжатлар тўлиқ ва белгиланган тартибда Ўзбекистонга доимий парвозларни амалга ошириш режалаштирилаётган кундан камида 30 кун аввал топширилиши лозим.
 
2017 йил 23 февралда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКда “Somon Air” авиакомпаниясининг вакили Бахтиёр Алимуродов билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Унда Тожикистон авиакомпаниясининг Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишига доир тушунтиришлар берилган. Шу билан бирга, хорижий авикомпанияларнинг Ўзбекистон Республикасига авиапарвозларни амалга ошириш тартибларига ойдинлик киритилган.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК​ ҳаво лайнерлари ҳам апрель ойидан бошлаб Тошкент-Душанбе йўналишида парвозларни амалга оширади. Шунингдек, шу қатнов йўналишида юкларни ташиш ташкил этилади”, деб қўшимча қилди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Матбуот хизмати раҳбари Феруза Қурбонова.​
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Тошкент-Душанбе-Тошкент Ўзбекистон ҳаво йўллари Somon Air 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар