...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дилноза Кубаева турмуш ўртоғининг вафотидан аввал шифокорлар нотўғри ташҳис қўйганини айтди


13:09, 24.02.2017 Шоу-бизнес
 24 181

Кубаева турмуш ўртоғини хотирлар экан, унинг марди ва танти, олийжаноб инсон бўлганига, шифокор қабулига бориш, бетобман деб, уйда ётиб қолишни хоҳламаганига алоҳида урғу берди.

Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ва телерадиобошловчи Ботирхон Имомалиев бошчилигидаги “Ёлғондан йироқ” кўрсатувида Дилноза Кубаева турмуш ўртоғининг вафот этиши сабабларини илк бор очиқ-ойдин гапирди. Бунда у шифокорларнинг нотўғри ташҳис қўйганини маълум қилди.
 
“Бир куни турмуш ўртоғим уйга жуда ёмон аҳволда кириб келдилар. Кийимлари кир, қон... Нима бўлди, деб сўрасам, Йўлда машина туртиб юборди, деб жавоб бердилар. Турмуш ўртоғимни уриб юборган ҳайдовчи жуда ёш, эндигина автомобиль бошқаришни ўргангани учун унга ортиқча муаммо бўлмасин, деб уни воқеа жойидан кетказиб юборганлар. Ўзлари эса тўғри уйга келганлар. Шифокорларга борайлик, десам ҳеч унамадилар. Бироқ шу воқеадан кейин саломатликлари кундан-кунга ёмонлашди”.


 
Кубаева турмуш ўртоғини хотирлар экан, унинг марди ва танти, олийжаноб инсон бўлганига, шифокор қабулига бориш, бетобман деб, уйда ётиб қолишни хоҳламаганига алоҳида урғу берди.
 
“Шифокор кўригидан ўтишни ёқтирмасдилар. Бир куни шифохонага бордик. Докторлар ташҳис қўйиб, бир неча ой давомида даволашни бошлашди. Бу орада турмуш ўртоғимнинг аҳволлари янада оғирлашди, жигарлари, қорин соҳалари шишиб кетди. Кейин билсак, шифокорлар умуман нотўғри ташҳисни қўйишган экан. Шундан кейин улардан қон саратони аниқланди”.
 
Кўрсатув давомида актриса Дилноза Кубаева турмуш ўртоғи билан ўтган энг ширин дамларни, ёрқин хотираларни ёдга олди. Биринчи учрашув, аҳд-паймон, тўй, фарзанд...
 
“Бир куни театрнинг ёнига келиб, маршруткадан тушсам, бир йигит турган экан. “Дастхат қўйиб бера олмайсизми?”, деди. Аслида ким шунчаки вақтимни олмоқчи, кимга ҳақиқатан ҳам дастхат керак, дарров билинади. Қўлқопимни ечиб, қани нимага дастхат қўйиб берай, дедим. Ҳақиқатан ҳам мақсад дастхат олиш эмас, мен билан танишиш экан. Ўшанда Шуҳрат акам шошиб автомобилларининг техник паспортини қўлимга тутқазиб, шунга қўйиб бераверинг, дегандилар. Орадан вақт ўтди, юлдузимиз юлдузимизга тушиб турмуш қурдик. Кўпинча ўша техник паспортни қўлимизга олиб, биринчи учрашувимизни эслардик”, дейди Дилноза Кубаева.
 
Актрисанинг энг инжи сирлари, ҳали ҳеч қаерда айтмаётган иқрорликларидан бохабар бўлмоқчимиз? Унда “Qalampir.uz”ни кузатиб боринг. Кўрсатувни тез орада эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Теглар:Дилноза Кубаева Ёлғондан йироқ Ботирхон Имомалиев Гавҳар Зокирова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!