Таъкидлаш жоизки, “Ялла” гуруҳига бу йил 47 йил тўлади.
Гавҳар Зокирова суҳбат чоғида “Ҳамма кутяпти, концерт берасизларми?” дея сўраган.
“Берамиз, албатта, Худо хоҳласа. Мен жуда ҳам хурсандман ҳамма интизорлик билан кутяпти. Лекин томошабин концертга келиб “эй, шуми шунча кутганимиз” деб кетмаслиги керак. Бундан ёмони йўқ. Шунинг учун ҳозир тайёрланяпмиз. Кузда концерт кунларини эълон қилишни мўлжаллаяпмиз”, деди Фаррух Зокиров.
Бундан ташқари, санъаткор янги қўшиқлар ҳам кўплигини, бироқ мухлислар доим қадрдон тароналарни сўрашини, концертда ҳар иккала ижод маҳсулларига эътибор берилишини қўшимча қилди.
Таъкидлаш жоизки, “Ялла” гуруҳига бу йил 47 йил тўлади. Фаррух Зокиров гуруҳ таркибида биринчи кунидан бошлаб самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Фаррух Зокиров билан тўлиқ суҳбатни кўрсатувда кўришингиз мумкин.