Трамп ва Путиннинг телефон орқали суҳбати 30 дақиқага чўзилди. “Journal” нашри ходимлари суҳбат нима ҳақида борганидан хабар беришди.
Япония бош вазири 2020 йилда мамлакат конституцияга бир қанча ўзгартиришлар киритмоқчи. Яъни янги конституцияда мудофаа қўшинларини кучайтириш ҳақида янги қарорлар қабул қилинади.
Мадрид дербисида “қироллик клуби”нинг имкониятлари юқорилиги кузатилди. Учрашувда хет-трикка эришган “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий мавсумда Европа чемпионлар лигасида 103-тўпини киритди. Бундан ташқари, Роналду асосий рақобатчиси Лионель Месси билан мусобақада хет-трик амалга ошириш бўйича тенглашиб олди. “Реал” деярли финал остонасида.
Россияда IMO мессенжеридан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди. Маълум бўлишича, IMO мамлакат ҳудудида ахборот тарқатувчи сифатида рўйхатдан ўтишдан бош тортган.
GM Uzbekistan расмий сайти энг кўп учрайдиган саволларга жавоблар берадиган бўлимни ишга туширди.
Москва суди “Шалтай-Болтай” хакерлик гуруҳи етакчиси Владимир Аникеевнинг қамоқ муддатини узайтириш бўйича янги иш очди.