Аниқланишича, зилзила эпицентри Тожикистон бўлган.
Тошкент шаҳрида соат тахминан 9:50 лар атрофида давомли ер силкинишлари кузатилди. Аниқланишича, зилзила эпицентри Тожикистон бўлган.
Зилзила шарқий Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳам сезиларли даражада кузатилди. Лекин Тожикистонда деярли 6 магнитудали кучли зилзила бўлиб ўтди. Талафотлар ҳақида батафсил маълумот ҳозирча йўқ.
Айтишларича, Фарғона водийсида ҳам кучли ер силкиниши бўлган.
Ер қимирлаганда нима қилиш керак?