Ганалик футболчи “Ҳа, менинг рангим қора!”, дея баланд овозда бақирганча майдонни тарк этди.
Гана терма жамоаси аъзоси учрашувнинг 89-дақиқасида ҳакам ёнига бориб, ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилган. Бунга қарши учрашувни бошқараётган рефери Даниэле Минелли ўзини ҳеч нима эшитмагандек тутиб, Мунтарига сариқ карточка кўрсатган.
Ганалик футболчи эса “Ҳа, менинг рангим қора!”, дея баланд овозда бақирганча майдонни тарк этди. Ўйиндан сўнг Салли бўлиб ўтган воқеага ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ҳақоратларни ўйин бошланганидаёқ эшитдим. Ачинарлиси, улар ичида ҳаттоки кичик ёшдаги болалар ҳам бор эди. Ҳакамнинг бундай қароридан очиғи ҳайратдаман. У мени жазолаш ўрнига ўйинни тўхтатиши керак эди”, дея сўзларини якунлади Мунтари.