Актриса Дилноза Кубаева доим онаси ҳақида гапиради, нега отасини тилга олмайди?
Qalampir лойиҳаси доирасида Asia Film студияси ҳамда Slab ресторани билан ҳамкорликда суратга олинган янги “Ёлғондан йироқ” кўрсатувида актриса ҳаёти давомида бошидан кечирганлари ҳақида очиқ-ойдин гапирди.
Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ҳамда телерадиобошловчи Ботирхон Имомалиев бошчилигида суратга олинган “Ёлғондан йироқ” кўрсатувида актриса Дилноза Кубаева ўзи ҳақида тарқалган гап-сўзларга ойдинлик киритди. 70 ёшли чолга турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишлару ижоддаги ноҳақликлар, унинг дилини оғритган воқеалар, йўқотишлар, ҳаётининг энг ширин лаҳзаларию турмуш ўртоғининг вафоти, фарзанд тарбияси, ёлғиз аёл бошига келадиган гаплар ҳақида сўз очаркан, онаси, ака ва укаларига қийин эканини айтади.
Дилноза Кубаева кўп суҳбатларда онаси ҳақида гапиради, бироқ отасини ҳеч тилга олмайди. Бунинг сабаби нима? Навбатдаги суҳбатда шу каби кўплаб саволларга жавоб топасиз.
Кўрсатувни суратга олишда яқиндан ёрдам берган Asia Film студияси ҳамда Slab ресторанига миннатдорчилик билдирамиз.