...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда автобус ёниб кетди


12:24, 24.02.2017 Жамият
 4 759

Ижтимоий тармоқларда Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин чиққани акс этган видео тарқалди.

Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳрида жамоат транспортлари билан боғлиқ ҳалокатлар ҳақида кўп эшитяпмиз. Хусусан, автобуслардаги ёнғинлар, маршруткаларнинг ҳалокатга учраши каби ҳолатлар тез-тез учраб турибди. Ана шундай ҳодисалардан бири куни кеча содир бўлди.
                   
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан кўриниб турибдики, Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин чиққан. Лисунова мавзесида юз берган ҳодиса оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган. Маълумотларга кўра, ҳайдовчи ўт учирувчи мослама билан оловни бартараф қилган.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “Яна Тошкентда автобус ёниб кетибди”, дея изоҳлар қолдиришди. “Иссиқ келди, энди автобуслар ёнадиган мавсум бошланди”, деб фикр билдирган фойдаланувчилар сўнгги вақтларда бундай ҳодисалар тез-тез учраётганлигига шаъма қилишгани кўриниб турибди. 
 
 
Дурдона Расулова

Теглар:автобус ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар