Бугун, 26 январь – Халқаро божхоначилар куни.
Бугун, 26 январь – Халқаро божхоначилар куни. Бу сана 1993 йилдан буён бутун дунё бўйлаб нишонланиб келади. 1947 йилда ўз фаолиятини бошлаган Жаҳон божхона ташкилотига бугун 180 яқин давлатлар аъзодир. Ўзбекистон Республикаси ушбу ташкилотга 1992 йилнинг 28 июлидан мазкур ташкилотнинг аъзоси саналади. 26 январь санаси эса дунё миқиёсида 800 мингдан ортиқ божхоначилар нишонлаб келади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланувига қарши курашиш бўйича тажриба алмашишга доир халқаро тадбирлари, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Божхона ҳамкорлиги бўйича махсус ишчи гуруҳи йиғилишлари, МДҲ Божхона хизматлари раҳбарларининг кенгаши мажлислари, Осиё тараққиёт банкининг Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги дастури, Япониянинг JICA ва Кореянинг KOIKA халқаро ҳамкорлик бўйича ташкилотлари ўқув курслари фаол иштирокчиси.
Хорижий давлатлар божхона хизматлари билан халқаро муносабатларда тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатлиликка асосланган икки томонлама алоқаларни ривожлантириш устувор ҳисобланади.
Бу борада 111 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланган, шундан 28 таси ҳукуматлараро ва 83 таси хорижий идоралараро шартномалардир.
Ўтган 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 20 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати 70 миллиард сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида ушлаб қолинди.