Кўл таркибида топилган заҳар кам миқдорда бўлса-да, эндиликда уни ичиш ва чўмилиш саломатликка хавф солиши мумкин.
“Биз Байкал кўли соҳилларидаги сувларда ўсаётган қизғиш ўтларни тадқиқ қилдик. Натижада улар таркибида цианобактериялар – қисқичбақасимонлар оранизмида ишлаб чиқариладиган сакситоксин борлиги маълум бўлди. Албатта, заҳарнинг миқдори ва таъсир кучи жуда кичик даражаларда, аммо у барибир мавжуд. Бу Байкал кўли сувини ичиш ва унда чўмилиш хавфи борлигидан дарак. Кўлнинг чуқур қисмларини ҳам тадқиқ қилганимизда кўл тубида ушбу заҳар аниқланмади. Заҳарнинг қай тарзда пайдо бўлганини аниқлаш ишлари давом этмоқда. Агар унинг сабаби тез орада топилмаса, кўлни фильтрловчи сув ўтларининг ҳаммаси заҳарланади ва аҳвол ёмонлашади. Нима бўлганда ҳам, эҳтиёткорлик зарар қилмайди”.
Маълумотларга кўра, Байкал оролининг тозалиги учун жавоб берувчи орол сув ўтларининг деярли 90 фоизи ана шу заҳар билан зарарланган. Бу кўлдаги экологик ҳолат жуда ёмон ҳолатга келиб қолганини билдиради. Тадқиқотни охирига етказиш учун 150-200 миллион рубль керак бўлади.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Байкал кўли сайёрамиздаги энг чуқур кўл саналади. Унинг чуқурлиги 1 минг 642 метрни ташкил этади. Унда дунё кўлларида мавжуд барча чучук сувнинг 20 фоизи сақланади. Унинг тубида 2600 турдаги сув ости жониворлари яшайди. Уларнинг ярмидан кўпи эндемиклар, яъни фақат ана шу кўлда учровчи сув жониворларидир.