...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ноқонуний равишда қурол-яроғ сақлаганлар жавобгарликка тортилди


18:14, 11.08.2016 Жамият
 4 014

Суд томонидан қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди ҳамда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар давлат фойдасига мусодара қилинди.

Қорақлапоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширган тезкор-қидирув тадбирлари давомида бир нечта фуқаролар томонидан қурол-яроғларнинг ноқонуний сақланаётганлигини фош қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Фуқаро Х.Каргабаевнинг яшаш хонадони амалдаги тартибларга биноан ва унинг розилиги остида, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадондаги сейф ичида 1 дона бир стволли ов милтиғи, 13 дона патрон, 16 дона гильзани ҳеч қандай ҳужжатларсиз яширин равишда сақлаётганлиги аниқланган.
 
Қолаверса, Шуманай туманида фуқаро А.Ораев ёнида калибри 16 мм бўлган бир стволли ов милтиғини ҳеч қандай ҳужжатларсиз “бемалол” олиб юрганига нима дейсиз?
 
Беруний туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Машариповнинг хонадони ҳам амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганда, бу ерда 1 дона бир стволли ов милтиғи, калибри 20 мм бўлган 4 дона патронлар, калибри 20 мм бўлган 3 дона гильза ва 1 дона патронаж ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақлаётганлиги фош бўлди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара божхона пости орқали Қозоғистон Республикасидан кириб келган КАМАЗ юк автомашинасини божхоначилар томонидан божхона кўригидан ўтказиш давомида, Россия Федерацияси фуқароси Х.Шарипов йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан туриб, салкам 5,4 млн сўмлик халқ истеъмоли товарларини олиб киришга урингани аниқланган. Улар орасида эса ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 360 дона пневматик милтиқ ўқлари ва калибри 5,6 мм бўлган 8 дона патрон ҳам бўлган.
 
Мазкур ҳолатлар юзасидан суд томонидан қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди ҳамда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар давлат фойдасига мусодара қилинди.
 
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идоралари ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида қурол-яроғ ва ўқ-дориларни божона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтиш, бу каби совуқ қуролларни тегишли рухсатномаларсиз ўз хонадонларида сақлаш билан боғлиқ бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинди. Натижада 5та ўқ отар қурол, 25 дона ўқ, 99 дона гильза, 2989 дона капсула, 4 дона пневматик қурол, 5683 дона пневматик патрон ва 4 дона пневматик патронлар капсуласи, 17 дона электрошокер далилий ашё тариқасида олиб қўйилган.

Теглар:Қурол-яроғ Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар