...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қинғир ишнинг қийиғи: Нақд валютани яширганларнинг қилмиши аён бўлди


17:53, 11.08.2016 Жамият
 6 489

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида хорижий нақд валютани яширин олиб чиқиб кетаётганлар қўлга тушди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан нақд хорижий валютани қонунга зид тарзда олиб ўтиш  ҳолатлари аниқланди.
 
Жумладан, “Тошкент-Москва” йўналишидаги йўловчи поездини божхона назоратидан ўтказиш давомида йўловчилардан бири яшнободлик А.Юлчиева (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) шахсий кўрикдан ўтказилганда, йуловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровлар вақтида маълум қилинмаган 350 АҚШ доллари ва 350 еврони ички кийимлари орасига бекитганча олиб ўтишга урингани маълум бўлди.
 
Айни шу усулдан фойдаланиб, божхоначилар қаршисида уялиб қолган фуқаролардан яна бири – К.Михайловадир. У ҳам 748 АҚШ доллари, 100 евро ва 1500 Россия рубли билан хайрлашишига тўғри келди.
 
“Тошкент-Новосибирск” йўналишидаги поезд йўловчиси А.Юлдашева ҳам божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уриниб, 1500 АҚШ доллари ва 3000 Россия рублини ички кийимларига яширганча олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
 
Шу рейс бўйича ҳаракатланаётган яна бир фуқаро О.Кузнецованинг эса 6700 АҚШ долларини йўловчи божхона декларациясида кўрсатмай туриб, қўл юклари орасига яширганча олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош қилинган.
 
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 240-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва нақд чет эл валютаси олиб кирилиши ва олиб чиқилиши устидан назорат жисмоний шахслар божхона чегарасини кесиб ўтаётганда божхона органлари томонидан амалга оширилади.
 
Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистонда резидентларга 2000 АҚШ доллари эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни йўловчи божхона декларациясида ёзма қайд этиш шарти билан эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади. Бундан ортиқ миқдордаги нақд валюталарни олиб чиқиш учун эса ваколатли банклар ёки Марказий банкнинг ўрнатилган тартибдаги рухсатномаси талаб этилади.
 
Норезидентларга эса Ўзбекистонга кириб келаётганда ўзи билан олиб келган ҳамда божхонага тақдим этилган йўловчи божхона декларациясида қайд этилган миқдордаги хорижий валютани олиб чиқишларига рухсат этилади.

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Хорижий валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар