...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муддатидан аввал овоз бериш бугун якунига етади


12:54, 02.12.2016 Жамият
 1 780

1 декабрь ҳолатига кўра муддатидан аввал овоз берган фуқаролар сони 87 498 тани ташкил этган.

Маълумки, 24 ноябрдан бошлаб 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови учун муддатидан аввал овоз бериш ишлари бошлаб юборилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишича, 2014 йилдаги Президент сайловида муддатидан аввал овоз берганлар сони 20 минг кишини ташкил этган. Навбатдаги сайловда эса бу кўрсаткич кун сайин ортиб бормоқда. Бу ҳам бўлса фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти анча ўсганидан, сайловга бефарқ эмаслигидан далолат.
 
Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати берган маълумотларга қараганда, 1 декабрь ҳолатига кўра муддатидан аввал овоз берган фуқаролар сони 87 498 тани ташкил этган.
 
Муддатидан аввал овоз бериш жараёнлари эса бугун, 2 декабрь куни соат 18:00 да якунига етади.
 

Теглар:Президент сайлови Муддатидан аввал овоз бериш Марказий сайлов комиссияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар