...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алмазбек Атамбаев Россия Қирғизистондаги ҳарбий базасини олиб чиқиб кетиши кераклигини айтди


12:49, 02.12.2016 Олам
 2 586

Қирғизтстон ҳудудида икки томонлама келишув асосида 4 та ҳарбий база жойлаштирилган.

1 декабрь куни Қирғизистон Республикасида йил сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев журналистларнинг кўплаб саволларига жавоб берди. Бу хақда РИА Новости ёзмоқда.
 
Матбуот анжкумани давомида Қирғизистон президенти мамлакатнинг ташқи алоқаларига тўхталиб, Россия Қирғизистоннинг стратегик  ҳамкори бўлиб қолавериши, бироқ ҳарбий соҳада Қирғизистон ўз кучига таяниши лозим эканини айтиб ўтди.
 
“Биз Бишкек шаҳридаги АҚШ ҳарбий базасини чиқариб юбориб тўғри қилганмиз, деб ҳисоблайман. Кимгадир бу ёқади, кимгадир эса йўқ. Орадан беш йил ўтди ва вақт биз тўғри қарор қилганимизни кўрсатди. Қирғизистон фақат ўз кучига таяниши лозим. Бу гаплар Россиянинг мамлакатимиздаги ҳарбий базасига ҳам тегишли”, деб қўшимча қилиб ўтди Қирғизистон раҳбари.
 
Алмазбек Атамбаев шартнома муддати тугаши билан Россия базаси Қирғизистон ҳудудидан “чиқиб кетиши керак”лигини қўшимча қилди.
 
“Албатта, бу кимгадир ёқмаслиги мумкин, бироқ мен бу фикрни Владимир Путинга билдирдим. У ўз навбатида,  мени тушунди”, деб таъкидлади президент.
 
Маълумот ўрнида, Қирғизтстон Республикасида Россиянинг бирлашган ҳарбий базаси мавжуд. Қирғизистон ҳудудида икки томонлама келишув асосида 4 та ҳарбий база жойлаштирилган: Кант шаҳрида Коллектив хавфсизлик ҳақида шартнома ташкилотининг тезкор кучлари базаси, Қоракўл шаҳрида синов ҳарбий-денгиз базаси, Чалдовар овулида алоқа маркази, Майлуу-Суу шаҳрида автоном сейсмик пункт.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Алмазбек Атамбаев Қирғизистон-Россия Ҳарбий база 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!