...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия парламенти Лордлар палатасининг мусулмон аъзоси Ўзбекистонга келди


12:38, 02.12.2016 Жамият
 2 116

Муҳаммад Илтаф Шайх Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун дунёнинг кўплаб минтақаларидан таниқли сиёсатчилар, журналистлар ташриф буюришмоқда. Сайловни кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Муҳаммад Илтаф Шайх Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлди.

Муҳаммад Илтаф Шайх Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев билан суҳбатда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалар ривожида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари улкан экани қайд этилди. 

“Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси Ислом Каримов мамлакатни ҳар томонлама ривожлантирди, бутун минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга улкан ҳисса қўшди.
 
Мамлакатингиздаги тинчликпарвар сиёсат, иқтисодий тараққиёт изчил давом этишида Президент сайлови муҳим аҳамиятга эга. Учрашув ва суҳбатларимизда сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти, сиёсий жараёнлардан хабардорлиги ошгани яққол намоён бўлмоқда. Юксак масъулиятни ҳис этган Ўзбекистон халқи ўзига муносиб Президент сайлайди, деб ишонамиз”, дейди Муҳаммад Илтаф Шайх.
 
Учрашувда мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари хусусида сўз юритилди. 
 

Теглар:Муҳаммад Илтаф Шайх Содиқ Сафоев Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар