Президенти Цахиагийн Элбэгдорж Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этади.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, 21 июнь куни Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, 22 июнь куни Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн ташриф буюрган эди.