Унинг ёнида қўл телефони бўлмаган, бақириб ёрдам сўрашга эса саломатлиги йўл қўймаган.
Кўп қаватли уйнинг қуйи қисмида жойлашган дўкон раҳбарлари томонидан тегишли ташкилотларга бино ичидан бадбўй ҳид келаётгани ҳақида хабар берилгач, ўт ўчирувчилар ва бошқа қутқарув хизмати вакиллари томонидан бинонинг атрофи ва томида ҳид ўчоғини топиш бўйича қидирув ишлари бошланди. Бинони кўздан кечирган хизматчилар хоналар ичидан ҳеч қандай далил топа олишмади. Кўп ўтмай улар нохуш ҳид лифт ичидан келаётганини аниқлашди. Шундан сўнг, 5 ва 6 қават ўртасида тиқилиб қолган лифт ичидан эркак кишига тегишли жасадни топилди. Тўхтаб қолган лифт ичидаги жасад 61 ёшли Мустафо Аҳмад Текдўғанга тегишли экани аниқланди. Мутаҳассисларнинг фикрича, фуқаро камида 25 кун аввал вафот этган.
Аниқланишича, марҳум ёлғиз яшаган. Шу сабабли унинг ғойиб бўлганини ҳеч ким сезмаган ҳам. Полицияга ҳам йўқолганлик ҳақида ҳеч қандай сўров келиб тушмаган. Марҳумнинг ёнида қўл телефони бўлмаган. Қичқириш ёки бақириш йўли билан ёрдам сўрашга эса унинг саломатлиги йўл қўймаган.
Маълумотларга қараганда, Мустафо Аҳмад Текдўған 1999 йили зилзила туфайли оиласини йўқотгач, руҳий касалликка чалинган.