Президент сўзида давом этаркан, судьяларни халқ танимас экан, уларнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаслигини алоҳида таъкидлади.
Бугун, 22 декабрь куни видеоселекторда мурожаатнома тақдим этаётган Президент Шавкат Мирзиёев суд раислари ва уларнинг ўринбосарларини ўрнидан турғазиб, уларни қаттиқ койиди. Ишларидан қониқмаётганини айтди.
Президент сўзида давом этаркан, судьяларни халқ танимас экан, уларнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаслигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, Президент Ўзбкистон Республикасининг собиқ Ички ишлар вазири Адҳамжон Акрамович Аҳмедбоевни ишдан олиниши сабабларини келтириб ўтди.
“Мен бундан одамни республикамизда вазир бўлиб ўтиришига жим қараб туришга вижодоним йўл қўймади. У Ички ишлар вазири бўла туриб туррли гуруҳларга қўшилган эди Шу ундан генерал унвонини олдим”, дейди Президент.
Маълумот учун, Адҳамжон Акрамович Аҳмедбоев 2013 йилдан 2017 йилнинг 3 январигача Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритди.