...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда жиноятлар ўтган йилга нисбатан 11 минг 788 тага камайди


13:54, 21.12.2017 Жамият
 2 101

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳисобот берди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси бугун, 21 декабрь куни ўз ишини давом эттирмоқда.
 
Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири илк бор ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот берган эди.
 
Сенатнинг бугун бўлиб ўтаётган ўн учинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
 
Давлат раҳбарининг жорий йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ички ишлар органлари тизимида туб ислоҳотларни янги босқичга кўтарди. 
 
Пўлат Бобожоновнинг ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 минг 788 тага, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар 5 минг 722 тага пасайган. Уларни турлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак: қотиллик 122 тага, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш 94 тага, номусга тегиш 92 тага, босқинчилик 78 тага, талончилик 142 тага, ўғирлик 511 тага, фирибгарлик 107 тага, безорилик 848 тага, транспорт воситаларни олиб қочиш 17 тага камайган. 

Теглар:Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазири ҳисоботи Ялпи мажлис Олий Мажлис сенати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар