...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мудофаа доктринаси сенаторлар томонидан маъқулланди


13:33, 21.12.2017 Жамият
 2 604

Мудофаа доктринаси очиқ хусусиятга эга, бу эса шунга ўхшаш концептуал ҳужжатлар қабул қилиш борасидаги чет эл тажрибасига мос келади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка таҳдидлар кўлами ўзгаришига, ҳарбий-сиёсий вазият шарт-шароитларига ҳамда ҳозирги ҳарбий низолар хусусиятига, мамлакатимиз ҳарбий тузилмасини ривожлантириш вазифалари ва йўналишларига қараб Мудофаа доктринасининг айрим қоидаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлик киритилиши ва тўлдирилиши мумкин. Бунда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат фаолиятининг устувор йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан аниқлаштирилади.
 
Мудофаа доктринаси очиқ хусусиятга эга, бу эса шунга ўхшаш концептуал ҳужжатлар қабул қилиш борасидаги чет эл тажрибасига мос келади. Ҳужжат Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлиги, яқин қўшнилар билан амалий муносабатларни ривожлантириш устунлигини мустаҳкамлайди ва ривожлантиради, шунингдек, мамлакатимиз мудофаа сиёсатининг шаффофлигини таъминлайди, хавфсизлик ва мудофаа соҳасида бошқа чет давлатлар билан самарали ҳарбий-сиёсий муносабатлар ва ҳамкорлик қилиш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратади.
 

Теглар:Мудофаа доктринаси Олий Мажлис сенати Ялпи мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар