...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенатнинг ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда


13:28, 21.12.2017 Жамият
 1 820

Мажлис кун тартибига 26 масала киритилган бўлиб, унинг 15 таси қонун, қолгани бошқа масалалардир.

Кеча, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлаган эди. Бугун, 21 декабрь куни Сенатнинг ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.
 
Мажлис кун тартибига 26 масала киритилган бўлиб, унинг 15 таси қонун, қолгани бошқа масалалардир.
 
Ялпи мажлиснинг биринчи кунида 17 масала кўриб чиқилди. Булар – Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги ҳамда кун тартибига киритилган 15 қонун кўриб чиқилди. Кўриб чиқилган қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
 
Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев бошқараётган ялпи мажлиснинг иккинчи кунида қолган масалалар кўриб чиқилмоқда.
 
Айни вақтда 2018 йилда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича дастур тўғрисидаги масала муҳокама қилинмоқда.
 

Теглар:Олий Мажлис сенати Ялпи мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар