...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Кореялик яна бир аскар Жанубий Кореяга қочиб ўтди


13:23, 21.12.2017 Олам
 3 015

Тўрт километрлик чегара ҳудудига миналар жойлаштирилган ва тиконли сим билан ўралган. Уни кесиб ўтиш ўта хавфли ҳисобланади.

Яна бир Шимолий Кореялик аскар чегарани ноқонуний бузиб, Жанубий Кореяга қочиб ўтди. Аскарнинг қочгани ҳақида Жанубий Корея Мудофа вазирлиги хабар берган, деб ёзади “news.tut.by” сайти.
 
Ҳарбий хизматчи чегара тўсиқлари устига қуюқ туман тушганидан фойдаланган. Бу воқеа Шимолий Кореялик ҳарбийларнинг, 2017 йилда тўртинчи бор Жанубий Кореяга муваффақиятли қочиши бўлди.
 
Қочоқ аскарга ўт очилгани ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда. Айрим маълумотларга кўра, ўт очилмаган, бошқа маълумотга кўра қочоқ аскарни қидираётган Шимолий Кореялик чегарачилар гуруҳи томонидан Жанубий Кореялик чегарачилар томон, 20 марта атрофида ўт очилган.
 
Бундан ташқари, Корея Халқ Демократик Республикаси томонда ҳарбийларнинг “нотабиий” ҳаракатлари кузатилмаган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Шимолий Корея Жанубий Корея ҳарбий қочоқ чегара тўсиқлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!