Ушбу тартиб тегишли лицензия олган ўриндиқ жойлари 4 йўловчидан ортиқ бўлмаган таксиларга нисбатан татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилиб, келгуси йилда жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишига рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.
Ушбу тартиб тегишли лицензия олган ўриндиқ жойлари 4 йўловчидан ортиқ бўлмаган таксиларга нисбатан татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.
Қўчқоровга кўра, мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқлар йиғувчанлигини ошириш, даромадларини легализация қилиш, қўшимча резервларни аниқлаш доирасида берган топшириқларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Шунингдек, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг ўрнатилган базавий миқдоридан ошган суммасига 10 фоиз миқдорида ягона ижтимоий тўловнинг пасайтирилган ставкасини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Бунда базавий иш ҳақи фонди сифатида ўтган йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.